Чоршанба куни жамоамиз тўлиқ таркиб билан "Жар" стадионида "Металлург"га қарши ўтадиган учрашувга тайёргарликни бошлашди.
6 нафар футболчи терма жамоалар ҳафтасидан сўнг таркибга келиб қўшилди. Қолган ўйинчилар мураббийлар бошчилигида машғулотда ишлашда давом этишди. Назорат беллашувида "Обод" (4:0) доғда қолдирилди.
Бугун кечки машғулот орқали 9 сентябрь куни Бекободда "Металлург" билан ўтказиладиган ўйинга ҳозирлик кўриш давом эттирилади.