Қўқондаги учрашувдан кейин бош мураббий Григорий Колосовский ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Иккинчи бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бемалол 2-голни уришимиз ҳам мумкин эди. Бунга етарлича вазиятларни юзага келтирдик. Мезбонлар эса биринчи бўлимда яхшироқ ўйин намойиш қилишди. Бугун икки очкони қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Беллашувнинг ўзи жанговар кўринишда ўтди.