Клуб янгиликлари

Бекободдаги ўйинда Агишев ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

9 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 20-турида Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 11 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз улардан 7тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Жорий мавсум "Сўғдиёна" ва "Бухоро"га қарши Тошкентда ўтган ўйинларни Агишев бошқарган. Ҳар икки беллашув "Пахтакор" ғалабаси билан якунланган.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Рустам Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.