Назорат ўйинида жамоамиз "Обод"дан 4:0 ҳисобида устун келди.
Учрашувда ташаббусга эришган "Пахтакор" рақиб дарвозасига 4 тўп киритди. 15-дақиқада Канюк Нуруллаевнинг тўп оширишидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бу гол ягоналигини сақлаб қолди.
51-дақиқада яна Нуруллаевнинг паси дарвоза ишғол қилиниши билан тугади. Бу сафар Ҳакимов рақиб посбонини доғда қолдирди. Беллашув охирларида футболчиларимиз яна икки гол уришди. Яхшибоев ва Тожиевнинг голлари "Пахтакор"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
"ПАХТАКОР" - "ОБОД" - 4:0 (1:0)
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Исматуллаев, Тожиев, Алижонов, Гриффитс (Юсупов, 67), Аҳмедов (Эрмаматов, 81), Канюк (Каримов, 80), Нуруллаев (Яхшибоев, 77), Безерра (Иброҳимов, 58), Ҳакимов (Ўринбоев, 85).
Голлар: Канюк, 15 - 1:0. Ҳакимов, 51 - 2:0. Яхшибоев, 85 - 3:0. Тожиев, 90 - 4:0.