1 сентябрь куни мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганига 26 йил тўлади.
"Пахтакор" футбол клуби бутун Ўзбекистон аҳли, юртимиз меҳмонлари ва хориждаги ватандошларимиз қаторида сизни халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами - мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан самимий муборакбод этади!
Истиқлолимиз байрами кунларида Сизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, қут-барака ва бахт-саодат тилаймиз. Қўшалоқ байрам сифатида нишонланаётган Қурбон Ҳайитида юртимиз янада тараққиётга эришиши ва тинчлигимиз абадий бўлишини истаб қоламиз. Байрамлар муборак!