Олий лиганинг 17-турида жамоамиз Қўқонда дурангга имзо чекди.
Ўйинда устунлик футболчиларимиз томонида бўлди. Бироқ рақибнинг илк уриниши гол билан якунланди. Тўпни Тожиевнинг қўлига тегди деб ҳисоблаган ҳакам пенальти белгилади ва ундан Отақўзиев унумли фойдаланди. Аҳмедов, Каримов ва Машариповнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда бир неча гол уриш имконияти бўлгани ҳолда жамоамиз улардан бир марта фойдаланди холос. Сидоров бурчакдан Каримов оширган тўпни дарвозага йўллади - 1:1. Шу тариқа "Пахтакор" сафардан бир очко билан қайтди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:0)
8 август. Қўқон. 6253 томошабин.
"Қўқон-1912": Ашуров, Отақўзиев (Зокиров, 65), Маматхўжаев (Олимов, 54), Турсунов, Мамажонов, Маликжонов, Гожкович, Ҳамидов (Холматов, 79), Раҳимов, Валентич, Бердиев.
"Пахтакор": Лобанов, Исматуллаев (Сидоров, 50), Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Соҳибов (Болтабоев, 61), Аҳмедов, Андреев, Каримов, Искандеров, Машарипов.
Голлар: Отақўзиев, 23-пен - 1:0. Сидоров, 80 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Валентич, 18. Маликжонов, 26. Аҳмедов, 26. Тожиев, 61. Ашуров, 87. Мамажонов, 90. Лобанов (ўйиндан кейин).