Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар баҳс ҳақида фикр билдириб ўтишди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ (“Пахтакор” мураббийи): - Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. Чемпионлар лигасидаги учрашувдан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. Бугунги бир очко олдик, демак, ишлашда давом этамиз. Биз ғалаба учун ўйнадик.
Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга туширдик.
Искандеров жамоамизнинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги ҳужум уюштиришда қийинчилик туғдирмоқда.
Рўзиқул БЕРДИЕВ (“Насаф” бош мураббийи): - Натижа ёмон бўлгани йўқ. “Пахтакор”дек рақиб майдонида бир очко олиш қониқарли натижа. Камолиддин Тожиевнинг голи режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи бўлим бошларида ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Йигитларга стандарт вазиятларда яхшироқ ўйнаш кераклигини айтгандим. Умуман олганда, натижа ўйинга мос бўлди.
Беллашувни қўпол кечди дея олмайман. Бундай ўйинларда футболчилар шундай ҳолатга тайёр туришлари лозим. Ёмғир ҳам ҳаракат қилишни қийинлаштирди.