Академия

"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган турнир ўтказилади

01 Август, 2016 й.
Академия

5-10 август кунлари Тошкентдаги "Чилонзор" стадионида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган мусобақа ташкил этилади.

1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасини ёд этиш мақсадида ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 12 жамоаси 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар билан иштирок этади. Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон, Олмалиқ жамоалари билан бирга "Пахтакор", "Пахтакор-2" (2002 йил) ва БЎСМ-16 жамоалари турнирда қатнашади.