Академия

"Пахтакор" хотира турнири ғолибига айланди

10 Август, 2016 й.
Академия

"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган хотира турнири якунланди.

Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувлари ўтказилди. 3-ўрин учун баҳсда Олмалиқдан ташриф буюрган ёшлар "Пахтакор-2"ни 1:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жамоа сафида 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз майдонга тушишди.

Финалда эса клубимиз тизимидаги икки жамоа - "Пахтакор" ва БЎСМ-16 жамоалари баҳс юритишди. Беллашувда Станислав Кудряшов бошчилигидаги "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Финал ўйинидан сўнг мусобақа совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ҳар бир чизиқ бўйича турнирнинг энг яхшилари номи аниқланди.

3-ўрин учун
"Пахтакор-2" - "Олмалиқ" - 0:1
Финал
"Пахтакор" - БЎСМ-16 - 2:1

Энг яхши дарвозабон - Мақсад Чилматов ("Пахтакор")
Энг яхши ҳимоячи - Дониёр Собиров ("Пахтакор-2")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Нодир Абдухолиқов (БЎСМ-16)
Энг яхши ҳужумчи - Жамшид Фазлиддинов (Олмалиқ)
Энг яхши футболчи - Иброҳим Йўлдошев ("Пахтакор")