Шу кунларда Тошкентда август кунлари спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Олим Шокиров бошчилигида турнирда иштирок этаётган тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичида "Шўрчи"ни 10:0, "Ёшлик" Жиззахни 5:0 ва Марғилоннинг БЎСМ-1 жамоалари 6:1 ҳисобларида доғда қолдиришди.
Эртага ярим финалда тарбияланувчиларимиз Чиноз футбол мактаби жамоасига қарши ЎФФ майдонида ўйнашади. Учрашув соат 10:00да бошланади.