Клуб янгиликлари

“Чемпионлар Кубоги” турнирида Ўзбекистон ўсмирлари ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари


1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Пахтакор” футбол клуби “Жар” стадионида байрам тадбири ташкил этди.

 

Дастлаб академия ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун байрам дастури тақдим қилинди. Унда турли хил ўйинлар, викторина ва бадиий чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Куннинг иккинчи ярмида эса 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида “Чемпионлар Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Бўлими 20 дақиқадан давом этган турнирда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Ярим финал

“Пахтакор” – “Одил Жуниор” – 3:0

Ўзбекистон – “Спартак” – 3:0

3-ўрин учун

“Одил Жуниор” – “Спартак” – 2:0

Финал

Ўзбекистон – “Пахтакор” – 1:1 (пен.бўйича 5:3)

Финалда пенальтилар сериясида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси академиямиз вакилларидан устун келди.


Турнир якунида қуйидаги футболчилар номинациялар бўйича тақдирланишди.

Энг яхши дарвозабон – Асрор Кенжаев (“Спартак”)

Энг яхши ҳимоячи – Бобур Мўйдинов (“Одил Жуниор”)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)

Энг яхши ҳужумчи – Рустам Турдимуродов (“Пахтакор”)

Мухлислар меҳрига сазовор – Вазген Пагосян (“Пахтакор”)

Энг яхши футболчи – Алишер Хайруллаев (Ўзбекистон).