Клуб янгиликлари

U-18 жамоаси мамлакат чемпионатини ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-18 жамоаси Республика биринчилигида муваффақиятли старт олди.

"Оқ-тепа"га қарши ўйнаган Дмитрий Ан шогирдлари рақибни 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Биринчи бўлимдаёқ Игорь Чикризов хет-трик қайд этиб, ўйин қаҳрамонига айланди. Иккинчи бўлимда эса Темур Мамасидиқов орадаги фарқни тўрттага етказди.

2-турда "Пахтакор" 30 май куни "Чиғатой" меҳмони бўлади. Ўйин "Чиғатой" стадионида соат 18:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" – "ОҚ-ТЕПА" - 4:0 (3:0)
Тошкент. “Чилонзор” стадиони
Ҳакамлар: Ф. Янсупов, А. Кончикова, К. Борисова, Ҳ. Набиев.
Назоратчи: М. Исмоилов.
Голлар: Игорь Чикризов, 7 (1:0), Игорь Чикризов, 16 (2:0), Игорь Чикризов, 37 (3:0), Темур Мамасидиқов, 46 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Нурбек Аҳрорбеков (68) – Нозим Раҳмонжонов (4), Сардор Султонбеков (22).
Четлатиш: Улуғбек Казанов (78 “Оқ-тепа”).

Биринчи турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди: 
ЧИҒАТОЙ – РУБИН - 0:0
АГМК – ЛОКОМОТИВ - 4:2
БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ-БФК - 3:0