Клуб янгиликлари

Академия жамоалари шаҳар чемпионатида муваффақиятли старт олишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари 1-турда олти ёш тоифасининг барчасида ажойиб ғалабаларни қўлга киритишди.

Чилонзор БЎСМ билан тўқнаш келган ёш футболчиларимиз 4 йирик ва 2 кичик ҳисобдаги ғалабаларга эга чиқишди. Энг йирик натижа 2008 йил тарбияланувчилари иштирокида кузатилиб, улар 10:1 ҳисобида зафар қучишди. Қайд этилган натижалар билан танишиб олинг:

"Пахтакор" - Чилонзор БЎСМ
2008 йил - 10:1
2007 йил - 5:3
2006 йил - 2:0
2005 йил - 5:1
2004 йил - 6:0
2003 йил - 6:1

U-18 биринчилигида эса "Бектемир" меҳмони бўлган жамоамиз 4:1 ҳисобида муваффақият қозонди.
"Бектемир" - "Пахтакор" - 1:4