Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2009" Дагомисда иккинчи ўринни эгаллади

Клуб янгиликлари

Россиянинг Дагомис шаҳрида "Дагомис Кубоги" халқаро турнири якунига етди.

Мусобақада иштирок этган 2009 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз ҳал қилувчи беллашувда Липецкнинг "Металлург" жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ушбу жамоа гуруҳ босқичида ёш футболчиларимиз томонидан мағлуб этилганди, аммо бу сафар омад рақиб тарафида бўлди. Шундай қилиб, Сарвар Отабоев бошчилик қилаётган жамоа халқаро турнирнинг кумуш медалларига эга чиқди.