Клуб янгиликлари

U-10 жамоаси Дагомисдаги турнирда иштирокини бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг 2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Россиянинг Дагомис шаҳрида халқаро мусобақада қатнашмоқда.

Сарвар Отабоев бошчилик қилаётган биринчи жамоа икки учрашувни ғалаба билан якунлади. Дастлаб "Дагомис-2"дан 10:0 ҳисобида устун келган футболчиларимиз бугун "Ирбис" жамоасини 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Ушбу ёш тоифасининг иккинчи жамоаси эса 1-турда "Газпром"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2-тур ўйинида Магнитогорск шаҳри жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эртага гуруҳ босқичида охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади.