Клуб янгиликлари

Тарбияланувчиларимизнинг март ойида халқаро турнирлардаги натижалари

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари март ойида турли халқаро мусобақаларда иштирок этишди.

Бахтиёр Нуралиев устозлик қилаётган 2005 йилда туғилган ёш футболчилар Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё Кубогида қатнашиб, ғолибга айланишди. Улар мусобақада барча рақибларини доғда қолдиришди.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 3 ёш тоифасида 4 жамоамиз иштирок этди. Шуҳрат Бўриев бошчилигидаги ёшларимиз 2-ўринни эгаллашган бўлса, 2008 йил жамоаси Асқар Холмуродов қўл остида учинчи поғонадан жой олди. Шу ёшдаги бошқа бир жамоамиз Бобур Абдураҳмонов мураббийлигида 5-ўринни эгаллади. Сарвар Ҳайдаров бошчилигидаги 2010 йил жамоаси эса 4-поғона билан чекланди.

2009 йилдаги тарбияланувчиларимиз Азиз Талхатов қўл остида Тошкентда бўлиб ўтган "Наврўз Кубоги" финалида "Чиғатой"дан 2:1 ҳисобида устун келишди.

Шунингдек, 2002 йилда таваллуд топган ўсмирларимиз Тошкентда Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди. Тез орада "Қайрат" академияси билан бошқа ёшдаги жамоаларимиз ўйинлар ўтказиши ҳам мўлжалланган.

Шу кунларда 2009 йилда туғилган футболчиларимиз Сарвар Отабоев бошчилигида Россиянинг Дагомис шаҳрида ўтадиган "Дагомис Кубоги"да иштирок этишади. "Пахтакор-1" "А" гуруҳида "Металлург" Липецк, "Дагомис-2" ва Ирбис БЎСМ жамоаларига қарши майдонга тушади. "Пахтакор-2" эса Магнитогорск БЎСМ, "Монолит" Сочи ва "Газпром" Астрахан футболчилари билан ўйинлар ўтказишади.