Клуб янгиликлари

Академия жамоалари халқаро турнирларда қатнашишади

Клуб янгиликлари

“Пахтакор” футбол академиясининг турли ёш тоифасидаги жамоалари март ойида халқаро мусобақаларда иштирок этишади.

16-22 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида “Наврўз Кубоги” турнири ўтказилади. Унда академиямизнинг биратўла уч ёш тоифаси 4 жамоа сифатида қатнашади. 2010 (Сарвар Ҳайдаров), 2008 (Бобур Абдураҳмонов, Асқар Холмуродов) ва 2007 (Шуҳрат Бўриев) йилда туғилган тарбияланувчиларимиз ушбу мусобақада жамоамиз ва юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, Бахтиёр Нуралиев бошчилигидаги 2005 йил тарбияланувчилари Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида 22-27 март кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё Кубоги”да иштирок этишади.