Клуб янгиликлари

U-15 жамоалари Қозоғистонда ғалаба қозонишди

Клуб янгиликлари

Антон Шох хотирасига бағишлаб Таразда ўтказилаётган мусобақада 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Дмитрий Ан бошқараётган "Пахтакор" Бишкек футбол мактаби тарбияланувчиларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голлар Файзуллаев, Асқаров, Анваржонов, Аноров ва икки бор Раҳматуллаев томонидан урилди. 3-турда бугун ушбу жамоамиз Таразнинг 2-БЎСМ футболчиларига қарши майдонга тушади.

Раҳматилла Муҳаммадраҳимов мураббийлигидаги "Пахтакор-2" эса Тараз БЎСМ жамоасидан 3:1 ҳисобида устун келди. Абдусаломов, Ҳасанов ва Асатовнинг тўплари ўсмирларимиз муваффақиятини таъминлади. Бугун футболчиларимиз Таразнинг "Монтажник" клуби билан куч синашади.