"Пахтакор" U-16 жамоаси чемпионат ўйинлари доирасида "Бунёдкор"дан 6:0 ҳисобида устун келди.
"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари мамлакат чемпионати доирасида навбатдаги учрашувни "Бунёдкор"га қарши ўтказишди. "Чилонзор" стадионида ўтган беллашув 6:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.
Голларни Диёр Холматов, Игорь Чикризов ва Ботир Ирисметов икки мартадан рақиб дарвозасига киритишди.