Клуб янгиликлари

Хотира турнирида финалчилар аниқланди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган мусобақада финалчилар номи аниқ бўлди.

Турнирда иштирок этаётган "Пахтакор" (2003) ва "Пахтакор-2" (2004) жамоалари ҳал қилувчи беллашувда майдонга тушадиган бўлишди. Гуруҳ босқичида рақибларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олган академиямиз тарбияланувчилари ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонишди. "Пахтакор" РОСММдан 4:1 ҳисобида устун келган бўлса, "Пахтакор-2" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

9 август куни "Чилонзор" стадионида соат 9:00да 3-ўрин учун учрашув бошланса, 10:00да "Пахтакор" ва "Пахтакор-2" финалда тўқнаш келади.

Гуруҳ босқичи
1-тур
"Пахтакор" - "Учкўприк" - 6:0
"Пахтакор-2" - 16-БЎСМ - 1:0

2-тур
"Пахтакор" - "Бухоро" - 7:0
"Олмалиқ" - "Пахтакор-2" - 0:3

Ярим финал
"Пахтакор" - РОСММ - 4:1
"Бунёдкор" - "Пахтакор-2" - 0:1