Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Қозоғистонда учинчи ғалабасига эришди

Клуб янгиликлари
2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Актобе Ҳокими Кубогида 3-тур ўйинида майдонга тушишди.

Мусобақа мезбонлари саналган "Актобе" тарбияланувчиларига қарши кечган кескин учрашувда ёш футболчиларимиз 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришишди. Сарвар Адҳамов ва Абдураҳмон Турғунхўжаев томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"га ғалаба келтирди. Ҳозирча Фарҳод Нишонов жамоаси 3 ўйиннинг барчасида ютуққа эришди.

"Пахтакор" иштирокидаги беллашувни кузатиш учун собиқ футболчимиз Александр Гейнрих ташриф буюрганини айтиб ўтишимиз лозим. У академиямиз тарбияланувчилари билан учрашиб, улар билан эсдалик учун суратга тушди.