Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" хотира турнирида зафар қучди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг собиқ футболчилари хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда "Бунёдкор" тарбияланувчилари ғалаба қозонишди.

2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида Борис Петухов, Равшан Юнусов, Зафар Расулов ва Виктор Варюхин хотирасига бағишлаб ўтказилган 1-Республика турнири финалида "Пахтакор" тарбияланувчилари пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Ўйинда устунликка эга бўлган Дмитрий Ан шогирдлари буни ҳисобда акс эттира олишмади. Пенальтилар тепишда аниқроқ ҳаракат қилган "Бунёдкор" ёш ўйинчилари турнир ғолибига айланишди.

Учинчи ўрин учун беллашувда БЎСМ-16 жамоаси "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.