Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Қозоғистон жамоасидан устун келди

Клуб янгиликлари

2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Актобе Ҳокими Кубогида 2-тур ўйинида майдонга тушишди.

Қозоғистоннинг "БЎСМ-7" Чимкент жамоасига қарши беллашувда ёш ўйинчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Далер Тухсанов, Равшан Абдуманнонов ва ва Темур Одилов киритилган тўплар муаллифи бўлишди. 3-турда жамоамиз 4 май куни мусобақа мезбонлари саналган "Актобе" ёшларига қарши майдонга тушишади.