Клуб янгиликлари

«Пахтакор» фахрийлари хотирасига бағишланган турнир ўтказилади

Клуб янгиликлари

30 апрелдан 4 майгача Тошкентда «Пахтакор» жамоаси фахрийлари хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 2003 йилда таваллуд топган ўйинчилардан иборат 12 жамоа иштирок этади. Турнирда жамоалар 4 гурущда иштирокларини бошлашади:

«А»: «Пахтакор», Андижон футбол интернати, Гулистон ОЗК.
«В»: «Бунёдкор», АГМК, Термиз БЎСМ.
«С»: Янгиер ФМИ, Бухоро БЎФМ, Андижон футбол интернати-2.
«Д»: «Локомотив», БЎСМ-16, Наманган ОЗК.

Гуруҳ баҳсларида пешқадамликни қўлга киритган жамоалар ғолиблик учун курашни давом эттиришади.