Клуб янгиликлари

Академия: "Спартак" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

Якшанба куни футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 16-тур учрашувлари ўтказилди.

Бу турда академиямиз жамоалари "Спартак" вакилларини қабул қилишди. Тўрт ёш тоифасидаги беллашувдан учтасида ёш футболчиларимиз ғалаба қозонишди. Яна бир ўйин дуранг билан якунланди.

Учрашувар натижалари:
2004 йил - 0:0
2002 йил - 5:0
2001 йил - 1:0
1999/2000 йил - 2:0

2 октябрь куни ўтказиладиган 17-турда жамоаларимиз "Олимпик" майдонига сафар қилишади.