Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2009" Сочида иккинчи ўринни эгаллади

Клуб янгиликлари

Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада "Пахтакор"нинг 2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари финалда имкониятни бой беришди.

Гуруҳнинг 3-турида "Жемчужина"ни Жамшид Орзиқулов, Бекзод Қобулниёзов ва рақибнинг автоголи эвазига 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Сарвар Отабоев шогирдлари 4-турда Сухумнинг "Нарт" жамоаси дарвозасига жавобсиз 4 тўп киритишди. Голларга Бекзод Қобулниёзов, Абдуқодир Абдувосиқов, Исфандиёр Исмоилов муаллифлик қилишди. Яна бир голни рақиб ўйинчиси ўз дарвозасига киритди.

Финалда эса Сочининг болалар футболи марказига тарбияланувчиларига қарши беллашувда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида омад мезбонларга кулиб боқди. Шундай қилиб, "Пахтакор-2009" Сочидаги мусобақада кумуш медалларга эга чиқди.