Клуб янгиликлари

U-9 жамоамизда Сочида ғалабалар

Клуб янгиликлари

Сарвар Отабоев бошчилигидаги U-9 жамоаси Сочида ўтказилаётган Валентин Бубукин хотира турнирида икки учрашувда ғалаба қозонишди.

1-турда "Пахтакор" "Дагомис"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Жамшид Орзиқулов икки гол урган бўлса, Бекзод Қобулниёзов ва Билол Қурбонов ҳисобига биттадан тўп ёзилди. 2-турда эса "Виборжанин" жамоаси тарбияланувчилари 3:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

Эртага жамоамиз бир кун дам олади. Сўнг 6 апрель куни "Жемчужина-1", 7 апрелда эса "Нарт"га қарши учрашувлар бўлиб ўтади.