Клуб янгиликлари

U-9 жамоаси Валентин Бубукин хотира турнирида қатнашади

Клуб янгиликлари

2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Сочи шаҳрида халқаро мусобақада иштирок этишади.

Сарвар Отабоев бошчилик қилаётган жамоа Россияда хизмат кўрсатган футболчи ва мураббий Валентин Бубукин хотирасига бағишлаб ўтказилаётган турнирда қатнашади. Гуруҳда ёш футболчиларимиз Сухумнинг "Нарт", Сочининг "Жемчужина-1", Санкт-Петербургнинг "Виборжанин" ва Дагомиснинг "Дагомис" жамоаларига қарши майдонга тушишади. Учрашувлар санаси ва вақти билан танишинг:

3 апрель, 12:00 "Пахтакор" - "Дагомис"
4 апрель, 18:00 "Пахтакор" - "Виборжанин"
6 апрель, 12:00 "Пахтакор" - "Жемчужина-1"
7 апрель, 13:00 "Пахтакор" - "Нарт"