Клуб янгиликлари

U-13 жамоаси Зокир Қурбонов хотира турнири ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

25-30 март кунлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зокир Қурбонов хотира турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 12 жамоа иштирок этди. "Пахтакор" тарбияланувчилари якунда турнир ғолибларига айланишди. Гуруҳда "Чилонзор" ва "Академия"дан устун келган Бахтиёр Нуралиев шогирдл ярим финалда "Янгиер"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Финалда эса БЎСМ-16 кескин ўйинда 3:2 ҳисобида мағлуб этилди.

"Пахтакор" аъзолари - Беҳруз Шорустамов энг яхши дарвозабон, Саидумар Саиднуруллаев энг яхши футболчи номинациясида ғолиб деб топилишди.