Клуб янгиликлари

Идгай Тазетдинов хотира турнири якунланди

Клуб янгиликлари

Пойтахтимиздаги Геннадий Красницкий номидаги стадионда Идгай Тазетдинов хотирасига бағишланган турнир ўтказилди.

"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи хотирасини ёд этиб бўлиб ўтган мусобақада 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат 6 жамоа иштирок этди.

Тошкент шаҳри, Бухоро ва Олмалиқдан ташриф буюрган жамоалар 28 март куни ғолибни аниқлаб беришди. Турнирда жамоалар қуйидаги поғоналарни банд этишди.

1-ўрин: Бухоро БЎСМ (энг яхши ўйинчи Жонибек Хуррамов),
2-ўрин: Тошкент БСМИ (Сардор Ғаниев),
3-ўрин: 1-БЎСМ (Абдулазиз Миржамолов),
4-ўрин: АГМК (Ислом Умирбоев),
5-ўрин: ЖФЛ Тошкент (Азамат Абдурашидов),
6-ўрин: "Мегаспорт".

Мусобақа ёпилиш маросимида ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов, Идгай Тазетдиновнинг беваси, "Пахтакор" фахрийлари кенгаши раиси Алла Тазетдинова сўзга чиқишди. У Россиянинг Кемерово шаҳрида рўй берган фожиа муносабати билан бир дақиқа сукут сақланишини эълон қилди. Футбол фахрийларидан Евгений Валицкий, Вячеслав Солохо сўз олиб, ёш ўйинчиларга Идгай Борисович ҳаёти ҳақида маълумот бериб, уларга омад тилашди.