Клуб янгиликлари

Уч ёш тоифасида тарбияланувчиларимиз шаҳар чемпионларига айланишди

Клуб янгиликлари

Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Тўрт ёш тоифадан учтасида тарбияланувчиларимиз шаҳар чемпиони деган номни қўлга киритишди. Улар билан танишинг:

1. 2004 йил жамоаси, мураббийи Олим Шокиров.
2. 2003 йил жамоаси, мураббийи Раҳматилла Муҳаммадраҳимов.
3. 2001 йил жамоаси, мураббийи Сергей Токов.

2002 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз кумуш медалларга эга чиқишди. Бу жамоани дастлаб Дилшод Нуралиев, кейин эса Бахтиёр Дадаматов бошқарганини таъкидлаб ўтамиз.

"Пахтакор" футбол клуби академия тарбияланувчиларига катта ишонч билдиради ва уларнинг муваффақияти билан фахрланади.