Клуб янгиликлари

Тарбияланувчиларимиз "Умид Кубоги"да ғолиб бўлишди

Клуб янгиликлари

2001 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз Хоразмда ўтган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишди.

Финал босқичида 10 жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳри шарафини мусобақада "Пахтакор" ҳимоя қилди. Ҳал қилувчи баҳсгача Хоразм, Наманган ва Фарғона жамоалари доғда қолдирилди. Финалда Хоразм вилояти терма жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келган вакилларимиз "Умид Кубоги" ғолибларига айланишди. Турнирда ёш футболчилар Сергей Токов ва Павел Тюлькин бошчилигида қатнашишди. Ушбу муваффақият билан U-16 жамоасини табриклаб қоламиз.