2003 йилда таваллуд топган академиямиз тарбияланувчилари Наманганда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни эгаллашди.
Тошкент шаҳри терма жамоаси сифатида турнирда қатнашган "Пахтакор" вакиллари финалда мезбонларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўзбекистон чемпионати мақомида ўтган мусобақада 9 жамоа иштирок этди.
Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида "Пахтакор" ўйинчиси Беҳруз Асқаров топилган бўлса, Аббос Эргашбоев энг яхши ҳужумчи деб эътироф этилди.