Клуб янгиликлари

Тарбияланувчиларимиз "Бунёдкор"дан устун келишди

Клуб янгиликлари

Кеча футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 13-тур учрашувлари ўтказилди.

Терма жамоаларга футболчилар таклиф этилгани сабабли икки ёш тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Академия жамоалари "Бунёдкор"га қарши сафарда майдонга тушишди. 2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз мезбонларни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. 2003 йилда туғилган футболчилар тўқнашуви эса 1:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.