Академия

U-15 жамоаси Калугада ярим финалга чиқди

Академия

Айни кунларда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги U-15 жамоаси "Kaluga Junior Cup" мусобақасида иштирок этмоқда.

Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. Латвиянинг "Супер Нова" жамоаси билан 1-турда 1:1 ўйнаган ёш футболчиларимиз кейинги турларда "Арсенал"ни 4:0, "Чертаново"ни 4:2 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ пешқадамига айланишди. Энди жамоамиз ярим финалда турнирни давом эттиради.