Академия

Олма-Отадаги турнирда бир ғалаба ва бир дуранг

27 Март, 2017 й.
Академия

Дмитрий Ан шогирдлари Олма-Отадаги мусобақада ҳозирча мағлубиятсиз одимлашмоқда.

1-турда Қирғизистоннинг "Дордой" жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган 2003 йил тарбияланувчилари кеча Қозоғистоннинг "Велвет" жамоаси устидан 7:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларни Арслон Баҳромов (2), Диёр Ортиқбоев (2), Данат Мифтахуддинов, Шаҳриёр Жабборов ва Шаҳзод Раҳматуллаев уришди. Бугун ёш футболчиларимиз Тошкент вақти билан 13:30да "Қайрат"га қарши баҳсни бошлашади.