Мавсум:1960-1970
192 ўйин, 112 гол
Хамид Раҳматуллаев. (28.01.1942-17.04.1978)

Академия

Тарбияланувчиларимиз халқаро турнирларда иштирок этишади


Яқинлашиб келаётган кунларда "Пахтакор" академиясининг 3 ёш тоифасидаги тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда қатнашишади.

Дилшод Нуралиев бошқараётган 2002 йил тарбияланувчилари 25 мартдан 1 апрелга қадар Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт устаси ва 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотирасига бағишланган турнирда иштирок этади.

25-30 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2003 йилда таваллуд топган ёшларимиз давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига ўтказиладиган мусобақада кучларини синаб кўришади. Дмитрий Ан шогирдлари турнирда "Қайрат", "Жасқиран", "Зенит", Туркманистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари билан беллашади.

Станислав Кудряшов бошқараётган 2001 йил жамоаси 3-8 апрель кунлари Краснодарда Сергей Вахрушев хотира турнирида қатнашади. Мусобақада "Краснодар", "Чертаново", "Рубин", БАТЭ, "Локомотив", "Септембри" София ва "Галатасарой" жамоалари тарбияланувчилари иштирок этишлари ҳам мўлжалланган.

Тарбияланувчиларимизга ушбу мусобақаларда омад тилаймиз.
Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?