Академия

"Пахтакор-2008" "Қайрат" футбол клуби мусобақасида иштирок этади

21 Октябрь, 2019 й.
Академия

"Пахтакор" академиясининг 2008 йилда туғилган тарбияланувчилари "Қайрат" футбол клуби ташкил этилганининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашишади.

"В" гуруҳида Асқар Холмуродов шогирдлари "Динамо" (Минск), "Жас Қиран", "Қайрат Ф" жамоаларидаги тенгдошларига қарши майдонга тушишади. Мусобақа 28 октябрь куни бошланиб, 1 ноябрда ниҳоясига етади. "Пахтакор" тақвими қуйидагича:

28 октябрь
"Қайрат Ф" - "Пахтакор"
29 октябрь
"Динамо" - "Пахтакор"
30 октябрь
"Пахтакор" - "Жас Қиран"

31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари эса ҳал қилувчи беллашувлар ўтказилади.