Академия

Академия жамоалари тайёрлов гуруҳлари мусобақасида ўйинлар ўтказишди

13 Сентябрь, 2019 й.
Академия

"Пахтакор" академияси жамоалари тайёрлов гуруҳлари бўйича биринчиликда навбатдаги учрашувларда майдонга тушишди.

"Локомотив" билан тўқнаш келган U-13 жамоаси кескин курашлар остида кечган баҳсда рақибга кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Сергей Токов шогирдлари 0:1 ҳисобида беллашувда ютқазишди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги U-15 жамоаси эса "Локомотив"даги тенгқурларини 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.