Академия

“Пахтакор U-14 ҳалқаро турнир финалида”

06 Июнь, 2016 й.
Академия

“Краснодар” академияси футболчилари устидан йирик ғалаба қозонган тарбияланувчилармиз финалга йўл олдилар.

Кеча Россиянинг Калуга шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда ярим финал учрашувлари якунланди. Гуруҳ бахсларида биринчи ўринни қўлга киритган ёш футболчиларимиз ярим финалда “Краснодар” академияси тарбияланувчиларига қарши тўп сурдилар ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Жамоамиз сафида Руслан Розиев хет-трикка эришди.

Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсида вакилларимиз Сухумнинг “Динамо” жамоасини пеналтилар сериясида мағлубиятга учратган “Динамо” Минск жамоасига қарши тўп сурадилар.