Академия

Тарбияланувчиларимиз мамлакат чемпионига айланишди

16 Октябрь, 2018 й.
Академия

2004 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз Ўзбекистон чемпионларига айланишди.

Республика биринчилигида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилган "Пахтакор" тарбияланувчилари Равшан ва Олим Шокиров бошчилигида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Гуруҳ босқичида Тошкент вилоятини 6:0, Навоий термасини 5:0 ҳисобида доғда қолдирган тарбияланувчиларимиз чорак финалда Қашқадарё вилоят терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ярим финалда Бухоро жамоасига қарши учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилди. Ҳал қилувчи беллашувда наманганликлар билан тўқнаш келган жамоамиз 2:0 ҳисобида муваффақият қозонишди. Голларни Турдимуродов ва Мўминов киритишди. Жамоамиз аъзоси Ҳожибоев 7 гол билан мусобақа тўпурарига айланди.