Академия

Академия жамоаларининг халқаро турнирда иштироки

12 Сентябрь, 2018 й.
Академия

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида Антон Шох хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда.

3-турда "Пахтакор" Таразнинг 2-БЎСМ жамоасига қарши ўйнаб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эргашбоев, Файзуллаев, Пўлатов, Мусаев ва Мифтахуддиновнинг голлари, шунингдек, яна бир автогол Дмитрий Ан шогирдлари шундай йирик ҳисобли муваффақиятни тақдим этди.

"Пахтакор-2" эса "Монтажник" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Тарбияланувчиларимизнинг голига Баҳромов муаллифлик қилди. Эртага ўтадиган 4-турда "Пахтакор" "Монтажник" жамоаси билан майдонга тушса, "Пахтакор-2" Шимкент БЎСМга қарши ўйнайди.