Академия

Академия: "Пахтакор" СМИдан устун келди

19 Сентябрь, 2016 й.
Академия

Якшанба куни футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 15-тур баҳслари ўтказилди.

Тарбияланувчиларимиз ушбу турда 1-спорт мактаб интернати жамоалари билан майдонга тушишди. 4 ёш тоифасида вакилларимиз зафар қучишди, 2003 йилги футболчилар ўйини бошқа муддатга қолдирилди. Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
2004 йил - 6:0
2002 йил - 11:0
2001 йил - 3:0
1999/2000 йил - 5:2

16-турда академиямиз жамоалари 25 сентябрь куни "Спартак"ни қабул қилишади.