Академия

"Пахтакор-2004" Баҳодир Иброҳимов хотира турнири ғолибига айланди

22 Август, 2016 й.
Академия

18-22 август кунлари Тошкентда терма жамоамиз собиқ устози Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган турнир ўтказилди.

Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 12 жамоа иштирок этди. 2004 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашган мусобақа финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари тўқнаш келишди. Ўйин 4:0 ҳисобида Олим Шокиров устозлик қилаётган "Пахтакор" ғалабаси билан якунланди.

Ёшларимиздан Муҳриддин Фазлиддинов энг яхши ярим ҳимоячи, Муҳаммадали Усмонов энг яхи футболчи сифатида эътироф этилди.